Туркияда хиёнат фош этилди: ўзбекистонлик келинга жазо тайинланди
Туркияда оилавий можаро билан боғлиқ шов-шувли суд иши жамоатчилик эътиборини тортди. Туркия фуқаросига турмушга чиққан ўзбекистонлик аёл эрига хиёнат қилганликда айбланиб, суд қарорига кўра катта миқдорда товон пули тўлашга мажбур этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди.
Маълум қилинишича, Сакаря вилоятининг Оқёз туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғининг ўз қариндоши — яъни амакиваччаси билан ноқонуний муносабатда бўлганини иддао қилиб, судга мурожаат қилган.
Суд жараёни якунида эр-хотиннинг никоҳи бекор қилиниб, аёл зиммасига 50 минг лира моддий ва 120 минг лира маънавий зарар тўлаш, жами 170 минг турк лираси миқдорида компенсация тўлаш мажбурияти юклатилди.
Даъвогарнинг сўзларига кўра, хиёнат ҳолати уларнинг ўз уйида содир бўлган. Тўрт йил аввал қурилган ушбу оилада фарзанд бўлмаган. Воқеа ошкор бўлгач, аёл Ўзбекистонга қайтиб кетган ва унинг аниқ манзилини топиш муаммоли бўлиб қолмоқда.
