Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Галатасарой" сенсацион мағлуб бўлди: чемпионлик масаласи чўзилди

0

Туркия Суперлигасининг 32-тур баҳслари кутилмаган натижа билан бойиди. Пешқадам “Галатасарой” меҳмонда “Самсунспор”га қарши ўйинда оғир мағлубиятга учраб, 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув жадал ва голларга бой тарзда кечди. Ҳисобни 9-дақиқада Окгун очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Бироқ бу устунлик узоқ сақланмади. 22-дақиқада Мариус ҳисобни тенглаштириб, мезбонларга ишонч бахш этди.

Иккинчи бўлимда “Самсунспор” бутунлай устунликни қўлга олди. 57-дақиқада Ндиай жамоасини олдинга олиб чиқди, 71-дақиқада эса Мариус ўзининг иккинчи голини урди. Ушбу босимли ўйин 82-дақиқада Ндиайнинг яна бир голи билан якунланиб, ҳисоб 4:1 кўринишига келди.

Шу билан бирга, “Галатасарой” учрашувни бир киши кам ҳолда якунлагани ҳам жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатди.

Ушбу мағлубиятга қарамай, Окан Бурук шогирдлари 74 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди. Бироқ асосий рақиб — “Фенербаҳче” 70 очко билан яқиндан таъқиб қилмоқда. Шу сабабли чемпионлик тақдири кейинги турларга қолдирилди.

Туркия Суперлигаси, 32-тур
Самсунспор – Галатасарой 4:1

Голлар: Мариус 22, 71, Ндиай 57, 82 – Окгун 9

Галатасарой: Гувенч, Саллай, Санчес, Бардакчи (Синго 74), Якобс, Торрейра (Гундўғон 46), Лемина, Окгун, Сане, Йилмаз (Ланг 74), Осимҳен

Бу натижа Суперлигада интригани янада кучайтирди. Энди ҳар бир ўйин чемпионлик учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса