"Челси" клуби "Ноттингем Форест" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди
"Челси" бош мураббийи Калум Макфарлейн "Ноттингем Форест" жамоасидан учралган 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз шогирдларини кескин танқид қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ меҳмонлар устунликни қўлга олди. Тайво Авонийи 98-сониядаёқ ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Игор Жезус пенальтини аниқ амалга оширди.
Макфарлейн ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоасининг эътиборсизлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дастлабки 15 дақиқадаги ҳаракатларни умуман оқлаб бўлмайди ва бундай хатолар жамоани оғир аҳволга солиб қўйган.
Биринчи бўлимда "Челси" ҳисобни қисқартириш учун қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ Коул Палмер пенальтидан унумли фойдалана олмади, унинг зарбасини Матс Селс қайтарди.
Шунингдек, Энцо Фернандеснинг зарбаси устунга тегди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Авонийи ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ўйин якунида Жуао Педро чиройли зарба билан "Челси"нинг ягона голига муаллифлик қилди. Кетма-кет олтинчи мағлубиятни қабул қилиб олган Лондон клуби энди шанба куни "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади.
