Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Май
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мингбулоқда ток урган боланинг қўллари кесилди

0

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида кичик ёшли бола ток уриши оқибатида оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий маълумот тақдим этди.

Маълум бўлишича, воқеа 2025 йил 11 ноябрь куни туманнинг “Кўрикобод” маҳалласида содир бўлган. 2022 йилда туғилган Жамшидбек Холматов қаровсиз қолдирилиб, очиқ ҳолда турган трансформатор пункти ҳудудига кириб кетган. Оқибатда у кучли электр токидан жабрланган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тезкор ёрдамга қарамасдан, боланинг икки қўлини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Шу сабабли қўллар тирсак қисмигача жарроҳлик йўли билан ампутация қилингани маълум қилинди.

Ҳодиса учун жавобгар деб топилган Мингбулоқ туман электр тармоқлари корхонаси устаси И.Т.га нисбатан суд қарори чиқарилиб, унга 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 20 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Ҳозирги вақтда жабрланган болага туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. У ногиронлик нафақаси билан таъминланган ва доимий назоратда.

Шунингдек, моддий ёрдам сифатида боланинг оиласига электр тармоқлари корхонаси томонидан 60 миллион сўм, туман ҳокимлиги томонидан эса қарийб 50 миллион сўм ажратилган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда электр токи билан боғлиқ шундай кўнгилсиз ҳолатлар бир неча бор кузатилмоқда. Мутахассислар бундай фожиаларнинг олдини олиш учун хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса