Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди
Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.