Сенат ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш бўйича қонунни маъқуллади
Сенаторлар ер участкалари фақат аниқ тартиб асосида жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйилиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. «Снос»га тушган ҳудудда жойлашган ерга 15 йил давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келган шахслар солиқлар тўлаб келгани тасдиқланса, мазкур кўчмас мулк объекти қийматининг ўрни қопланади.