Россияда заҳарланиб бир ойдан бери касалхонада ётган 58 бемордан бири вафот этди (ФОТО)
Россиянинг Тольятти шаҳар клиникаси жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолаётган 4 ўзбекистонликдан бири, 26 яшар йигит 14 август куни кечга яқин жон берди. Бир ой олдин заҳарланган 69 ўзбекистонликдан бирининг вафот этгани тўғрисида унинг юртдошидан олинган бу хабарни Тольятти шаҳар клиникаси вакили тасдиқлади. Зоокумарин моддасидан заҳарлангани айтилаётган 69 ўзбекистонликнинг 57 нафари (вафот этган йигит 58-чиси эди) Россиянинг Самара ва Тольятти шаҳар шифохоналарида оғир аҳволда қолмоқда. Читать дальше...