Қашқадарёда 14 ёшли қиз 7 ой давомида жинсий қулликда сақлангани айтилмоқда
Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабз туманида 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат қилинди. Гумонланувчига нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари кетмоқда.