Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан қабристонларни ободонлаштириш ишларига, уларни керакли жиҳозлар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шаҳардаги мавжуд 40та қабристонга 68 млн. сўмга янги жиҳозлар олиб берилди ва айримларининг атрофини девор билан ўраб олиш ишларига ҳам каттагина маблағ сарф қилинди. Шаҳар ҳудудидаги қабристонларнинг умумий ер майдони 234 гектарни ташкил этади. Қабристонлардан 31тасида мусулмонлар, учтасида христианлар, иккитасида яҳудийлар, биттасида ҳарбийлар дафн этилади. Яна учта турли миллат ва эътиқодга мансуб майитлар кўмилган қабристон мавжуд. Уларда бир нафар бригадир, 27 нафар назоратчи ва 71 нафар қоровул хизмат қилмоқда. Ободонлаштириш бошқармасининг қабристонларни сақлаш участкаси бригадири Бобиржон Алиевнинг сўзларига қараганда, жорий йил мобайнида қабристонлар 40та янги тобут ва 21 номдаги кетмон, белкурак, ўроқ каби 840 дона иш қуроллари билан таъминланди. “Кўп йиллар ичида қабристонларга бунчалик ёрдам кўрсатилмаган эди. Жиҳозлар учун шаҳар бюжетидан 50 млн. сўм ажратилди. Қолган 18 млн. сўмини биз ўзимиз аҳолига кўрсатиладиган хизматдан тушадиган маблағ ҳисобидан қопладик”, – дейди Б.Алиев. Бир қатор қабристонлар, айниқса аҳоли хонадонларига туташ жойлашганларининг атрофи девор билан ўраб олинди. Масалан, “Хўжа Исҳоқи Валий”қабристонида 64 метр, “Янги равот”да 200 метр, “Шахимозор”да 102 метр, “Биродарлик”да 65 метр девор бунёд этилди. Дунёга машҳур Шоҳизанда мажмауси билан ёнма ён жойлашган Бухоро яҳудийлари қабристонининг 200 метр девори қайтадан тикланди. Ушбу қабристоннинг Афросиёб шаҳарчаси билан туташ қисмида қадимий қалъалар деворига ўхшаган девор қурилиши учун 200 млн. сўм ажратилган. “Еттигўр” қабристони қоровули Салим Орипов уқтиришича, бундан икки ой аввал шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ва унинг таркибига кирувчи тузилма ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди. “Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов қабристонларни обод қилиш хайрли ва савоб ишлардан эканлигини ва бу ишга барча бирдек киришиши муҳимлигини айтган эди, – дейди суҳбатдошим. – У киши ўшанда 40та қабристон учун 40та тобут ясаб берилиши ва керакли жиҳозлар сотиб олиниши ҳақида сўз юритган эди. Яқинда ана шу сўзларнинг амалий исботига гувоҳ бўлдик”. С.Орипов, шунингдек, кейинги 30 йил давомида қабристонларда амалга оширилаётган ишлардан хабардор эканлигини, аммо ҳеч қачон уларга, уларнинг моддий таъминоти масаласига бунчалик эътибор қаратилмаганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, юқорида тилга олинган йиғилишда “Еттигўр” қабристони ёнидаги йўлга асфальт ётқизиш масаласи кўтарилган эди ва у яқин кунларда бу муаммо ҳам ҳал этилишига ишонч билдирди. Албатта, қабристонларни обод этиш учун ҳали катта ишларни амалга ошириш керак. Маҳаллий давлат органи бу ишда ўрнак бўлган экан, биз, фуқаролар ҳам қараб турмасдан, бу ишга камарбаста бўлсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Тошпўлат Раҳматуллаев
The latest friendship-ruining co-op game on Steam is a punishing platformer where you're chained to your pals, and it's about to crack 100,000 concurrent players
All Destiny 2 Prismatic fragment locations
'Maybe this new Stardew Valley-like game is pretty good' I said to myself after blearily noticing I'd played it until 2 in the morning
Прохождение элитного подземелья «Лесной алтарь» в Tarisland
Вратарь «Композита» об игре на Сахалине в 4 утра по Москве: «Как выползли из самолета – поняли, что нас ждет. Из аэропорта – сразу на стадион, когда горели 0:3, осознал – сил нет. Хорошо, никто не уснул, ха-ха»
Контрольный матч. "Спартак" обыграл "Торпедо".
Курсанты Пермского военного института Росгвардии приняли участие в межведомственной олимпиаде по дрессировке служебных собак
Подведены Итоги Национальной Премии «Спорт и Россия - 2024»
Чему научились участники Всероссийского проекта «Языковая Арт-резиденция» в Республике Башкортостан, расскажут в Национальной библиотеке имени Ахмет-Заки Валиди
Попытка переворота в Боливии: Виной всему — литий и Путин
Песков заявил о подготовке визита лидера Палестины Аббаса в Россию
СЕНСАЦИЯ О ДЕЛАХ ЖУРНАЛИСТОВ ГОЛУНОВА И САФРОНОВА.
Разработки IT-компаний. Названы финалисты премии «Приоритет: Цифра-2024»
Чему научились участники Всероссийского проекта «Языковая Арт-резиденция» в Республике Башкортостан, расскажут в Национальной библиотеке имени Ахмет-Заки Валиди
В музее-заповеднике Подмосковья пройдет фестиваль «Праздник музыки»