2018 йил 8 май куни юртимизга Осиё Велосипед спорти Конфедерацияси Президенти (ACC) (Бирлашган Араб Амирликлари) Осама Ахмад Ал Шафар бошчилигидаги халқаро делегация юртимизга ташриф буюрганди. Шунга кўра, бугун 11 май куни соат 11:00 да Миллий Олимпия қўмитасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов хамда Ўзбекистон велосипед спорти раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велосипед спорти Конфедерацияси Президенти Осама Ахмад Абдулла аль Шафар (ACC); Шайх Халед Хамад Ахмед Ал Халифа - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси вице Президенти (ACC) Малайзия; Амарджит Сингх - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси вице президенти (АСС) Бахрайн қироллиги; Онкара Сингх - Осиё велосипед спорти Конфедерацияси Бош котиби (АСС) билан учрашув ўтказилди. Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар 2019 йилда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди. «2019 йилги Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтишидан хурсандмиз. Мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказишимизга ишончингиз комил бўлсин. Бугунги кунда Ўзбекистонда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда федерациялар яқиндан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Авваллари ушбу ташкилотлар тарқоқ ҳолда ишлашарди. Биз нафақат Осиё чемпионатини, балки келажакда жаҳон чемпионатини ҳам Ўзбекистонда ўтказишни истаймиз», – деди Умид Аҳмаджонов. Ўз навбатида Осама Ахмад ал Шафар Осиё велоспорт Конфедерацияси 2019 йилги мусобақани ташкил этишда Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. «Ўзбекистонда бўлиб турганимдан хурсандман. Мамлакат спортида рўй бераётган ислоҳотларни ўз кўзим билан кўриб турибман. Миллий Олимпия қўмитаси ва вазирлик ҳамкорликда ишлаётганидан мамнунман. Осиё чемпионатини ташкил қилишда Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясига қандай ёрдам керак бўлса беришга тайёрмиз. Осиё велоспорт Конфедерацияси мутахассислари Тошкентда бир неча кун бўлиб, 2019 йилдаги Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш масаласида ёрдам берадилар», – деди меҳмон. МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов шунингдек, Тошкентда машҳур спортчи ва мураббийлар иштирокида мастер-класс ва семинарлар ўтказиш борасида ҳам Осиё велоспорт Конфедерацияси Президентига мурожаат қилди. «Биз Ўзбекистонда кўпроқ халқаро мусобақалар ўтказишни истаймиз. Велоспортни ривожлантириш йўлида махсус дастур ишлаб чиққанмиз. Спортнинг ушбу турини энг қуйи бўғин – боғчалардан бошлаб ривожлантирамиз. Машҳур спортчи ва мураббийларни Тошкентга юбориб, турли семинар ва мастер-класслар ўтказиш масаласида амалий ёрдам берсангиз хурсанд бўлардик. Федерация билан келишган ҳолда шу йилнинг ўзида 300та мусобақа ўтказамиз», – деди Умид Аҳмаджонов. Шунингдек, томонлар ўзбек велоспортида янги инновацион технологияларни қўллаш, жумладан фотофинишларни жорий этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага мувофиқ Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.
The latest friendship-ruining co-op game on Steam is a punishing platformer where you're chained to your pals, and it's about to crack 100,000 concurrent players
'Maybe this new Stardew Valley-like game is pretty good' I said to myself after blearily noticing I'd played it until 2 in the morning
Прохождение элитного подземелья «Лесной алтарь» в Tarisland