Турсунов: Аввал газ идоралари томонидан истеъмолчиларни бузулган хақ-хуқуқлари келгусида такрорланмайди
![Турсунов: Аввал газ идоралари томонидан истеъмолчиларни бузулган хақ-хуқуқлари келгусида такрорланмайди](https://nuz.uz/uploads/posts/2018-07/medium/1531898475_img_6766.jpg)
Бугун 18 июль “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида “Халқ розилиги – давлат тараққиётининг бош омили” мавзуида Республика конференцияси ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АЖнинг раҳбарияти, масъул ходимлари, Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Конференциясини очилиши“Call center” фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш жараёни танишиш билан бошланди. “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарувининг бутун вертикал бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга ошириб, ижро аппаратида таркиби 5 нафар мутахассислардан иборат “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими” ташкил этилган. “Ўзтрансгаз” АЖ Раиси Ш.Турсунов ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ж. Саримсоқов ўртасида Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтиб, икки хамкорлик ташликотлар рахбарлари томонидан учрашув илиқ самимий тарзда давра суҳбатига айланди. Суҳбат чоғида “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Ш.Турсунов, акциядорлик жамияти ва унинг айрим филиалари томонидан истеъмолчи, халқ, умуман мижозлар хуқуқлари тушунмовчиликлар юзасидан газ идоралари томонидан вақти –вақти билан бузулганлигини такидлар экан келгусида бу меморандум икки идора ўртасида мухум саналишини айтиб ўтди. Тадбирда: Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ж. Саримсоқов иштироқ этишди. Маълумки, истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, етказиб бериш, транзит ва экспорт қилиш “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти зиммасидаги энг устувор вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда республика бўйича 6 млн. 143 минг истеъмолчиларга газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шулардан 3 миллион 300 мингдан ортиқ уй-жой ҳамда 83 мингга яқин улгуржи истеъмоларга табиий газ, 2 млн. 760 минг аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Улгуржи табиий газ истеъмолчиларининг 5 минг 700 га яқини саноат корхоналари, 45 минг 500 га яқини маиший хизмат объектлари ҳамда 31 минг 500 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидир. Жорий йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган. 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг. учун 800 сўмдан етказиб берилади. Маълумот учун, айни вақтда 1 кг. суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606,0 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450,0 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372,0 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 327,6 сўм этиб белгиланган. Бугунга қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 4 616 та мурожаатлари тушган, шундан 3 154 таси ёзма, 1 471 таси оғзаки мурожаат берилган, мурожаатларнинг 4 311 таси жисмоний шахслардан, 305 таси юридик шахслардан келиб тушган.4 616 та мурожаатларнинг ҳаммаси (100%) кўриб чиқиш учун назоратга олиниб, 1 982 таси бўйича қаноатлантирилган, 2 402 таси тушунтиришлар берилган, 13 таси бўйича рад этилган, 219 тасининг кўриб чиқилиши кейинги ҳисобот даврига ўтган. “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларга бевосита тушган мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган 225 нафар мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилган. Жумладан, раҳбар ва масъул ходимлардан 4 нафари эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилган, 149 нафарига “хайфсан” эълон қилинган,72 нафарига жарима интизомий жазо чораси қўлланилган. Хайрулла Касимов фото: Новости Узбекистана