Тошкент шахрида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида кўпгина фуқороларимиз ўтган дам олиш кунларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканларига йўл олишди. Шу сабабли Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ”ва 4Р6 “Тошкент Чирчиқ Чимён”автомобил йўлларида автомобил оқими кескин кўпайди. Ушбу автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва автомобилларнинг ҳавфсиз харакатланишларини таъминлаш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлатилиб келинмоқда. Афсуски жорий йилнинг 20 ва 21 июль кунлари фуқороларимиз ўз хаётларини ҳавф остига қўйиб, ўз автомобилларида жуда юқори тезликда ҳаракатланишмоқда. Мисол учун, Тошкент шахри Учтепа туманида истиқомат қилувчи Х. Ф га тегишли бўлган Малибу русумли, давлат рақам белгили 01P030WA автомобили 165 км/соат; Тошкент шахри Учтепа туманида истиқомат қилувчи У. И га тегишли бўлган01Р232WA давлат рақам белгили Ласетти автомобили 150 км/соат; Тошкент шахри Чилонзор туманида истиқомат қилувчи М. С га тегишли бўлган01S838FB давлат рақам белгили Собалт автомобили 150 км/соат; Тошкент шахри Яккасарой туманида истиқомат қилувчи О. К га тегишли бўлган01J707PA давлат рақам белгили Cартива автомобили 150 км/соат тезлик билан “Бектемир-Чорбоғ” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Ушбу автомобиль эгаларига энг кам ойлик иш ҳақининг 9 баробарида яъни 1 миллион 824 минг 570 сўм миқдорида жарималар белгиланган. Бундан ташқари ушбу йўлда Бўстонлиқ туманига бориш ва қайтиш вақтида такрорий 2 маротаба фоторадар нигоҳига тушган автомашиналар ҳам талайгина. Мисол тариқасида: 01D115CBдавлат рақам белгили “Нексия” автомобили умумий 3 миллион 649 минг 140 сўм жарима миқдорида; 01F 030 CAдавлат рақам белгили “Ниссан” автомобили умумий 1 миллион 216 минг 380 сўмжарима миқдорида; 01М 454 FBдавлат рақам белгили “Нексия” автомобили умумий 2 миллион 27 минг 300 сўмжарима миқдорида; 01 А300 AA давлат рақам белгили “Малибу” автомобили умумий 1 миллион 216 минг 380 сўмжарима миқдорида жарималар белгиланди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи Аскаров Рустам
«Кроссовер в самом жирном исполнении обойдется в 2,4-2,5 млн. рублей». «Автовзгляд» рассказал, сколько стоит двухлетняя Hyundai Creta с небольшим пробегом
Дело возбудили на Сахалине после того, как мальчика ударило током на опоре ЛЭП
Суд в Москве оштрафовал разбившего дверь у посольства Норвегии мужчину
Безумие посреди лета: погода с 1 июля готовит снег и пляжный зной
Белоусов поднял старые уголовные дела. Теперь понятно куда испарились 10 трлн рублей из Минобороны.
Дело возбудили на Сахалине после того, как мальчика ударило током на опоре ЛЭП
«Кроссовер в самом жирном исполнении обойдется в 2,4-2,5 млн. рублей». «Автовзгляд» рассказал, сколько стоит двухлетняя Hyundai Creta с небольшим пробегом