Бугун “Обод марказ” лойиҳаси доирасида Риштон туманининг шоҳкўчалари 25 метрга кенгайтирилиб, 3 тасмали йўл ташкил этилмоқда. Йўлнинг икки четида замонавий инфратузилма яратилмоқда. Энг муҳими, бу жараёнда икки йўл четида 400 дан ортиқ оилалар уйларини янгидан қурмоқда. Уларга компенсация пулидан ташқари қурилиш материаллари етказиб берилмоқда. Бироқ уй дегани ўз-ўзидан кўтарилиб қолмайди. Боз устига Риштонда уй қураётганларнинг аксарияти кулол, улар орасида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бор шахслар кўп. Совуқ кунлар яқинлашмоқда. Улар кузгача уйини битириб олиши керак. Бироқ пул ва қурилиш материаллари берилгани билан ҳаммасини аҳолининг гарданига ташлаб қўйиб бўлмайди. Шунинг учун бир пайтлар Катта Фарғона каналини бирга қазиб, бутун водийга оби ҳаёт келтирган мард-танти, меҳнаткаш ва олижаноб Фарғона аҳли бир ёқадан бош чиқариб, Риштон аҳлига ёрдам бермоқда 30 июль кунига қадар Риштонда уй қураётган оилаларга қарийб 1 миллион 400 минг дона ғишт, 441 тонна цемент, 161 машина қум, 585 машина шағал, 600 дона шифер етказиб берилди. Бунинг натижасида айни пайтда 152 та янги хонадоннинг пойдевори қурилди, 116 та уйнинг ғишти терилмоқда, 4 та уйда сувоқ, 10 та хонадонда том ёпиш ишлари кетмоқда. Бу жараёнда 151 та техника, минглаб қурувчилар ишламоқда, уларга асосан ободонлаштириш, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган фуқаролар, ташаббускор инсонлар ёрдам бермоқда. Яна бир факт: биргина Риштон туманининг ўзида уй-жойини янгилаётган хонадонларда яшовчи 535 нафар фуқаро жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар ўз уйида ишламоқда. Бунинг учун давлатдан 600-800 минг сўм атрофида ойлик ҳам олмоқда. Қалайнов маҳалласида яшовчи 59 ёшли Адҳамжон Абдуллаев ва ўғли Шаҳзод ўз уйида усталарга ёрдам бериб, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар барпо қилаётган икки қаватли уйнинг биринчи қавати дўкон, иккинчи қавати эса меҳмонхона бўлади. Туманнинг Марказ маҳалласида яшайдиган Дилдора Тожибоева бир ўғли билан ота-онасининг уйида яшайди. Уларнинг бузилган уй-жойи учун бошқа маҳалладан 9 сотих ер, компенсация пули, бундан ташқари етарлича цемент, қум, ғишт етказиб берилди. Улар айни пайтда подвали билан икки қаватли уй қурмоқда. Уйнинг биринчи қаватида иккита дўкон бўлади. Шу дўконлар ортидан улар барқарор ишли-даромадли, янги уйли бўлишади.
'Maybe this new Stardew Valley-like game is pretty good' I said to myself after blearily noticing I'd played it until 2 in the morning
Dustborn let me smash fascists and flirt with my situationship on a road trip across America
All Destiny 2 Prismatic fragment locations
The latest friendship-ruining co-op game on Steam is a punishing platformer where you're chained to your pals, and it's about to crack 100,000 concurrent players