Главные новости Сочи
Сочи
Октябрь
2017

Сочи шаҳрида МДҲ мажлиси бошланмоқда

0

Бугун, 10 октябрь куни Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ташқи сиёсат идоралари бошлиқлари томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисининг кун тартиби ва ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в Краснодарском крае

Новости спорта


Новости тенниса