Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Локомотив" клуби БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Жамоа машғулотида янгилардан черногориялик легионер Славко Дамянович ҳам иштирок этди. Черногориялик Славко Дамянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг “Морнар Бар”, “Сутеска Никсич”, “Будучност Подгорица”, Сербиянинг “Спартак”, “Баска”, Венгриянинг “Бекешаба-1912” ҳамда Жанубий Aфрика Республикасининг “Бидвест” клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида “Локо” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.