Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Июнь
2020

Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» бош мураббийига айланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: «Насаф» матбуот хизмати Туркманистонлик мутахассис Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. «Championat.asia»нинг хабар қилишича, Агамуродов бундан кейин навоийликлар клубини бошқариб боради. 67 ёшли мутахассис «Қизиқум»да Ҳамиджон Актамовнинг ўрнини эгаллади. Бироқ бу ҳақда клуб ҳали расмий маълумот бергани йўқ. Маълумот учун, Тачмурод Агамуродов Туркманистоннинг «Нефтчи», «Ниса» ва бошқа бир қатор клублари, Қозоғистонинг «Қайрат» жамоасини бошқарган. Мутахассис Ўзбекистондаги фаолиятини 2001 йилда «Пахтакор»да бошлаган ва тошкентликлар клубида 2006 йилга қадар ишлаб, тўрт марта Ўзбекистон чемпионати ва уч бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Шунингдек, Агамуродов «Динамо Самарқанд» (2007-2008 ва 2014-2015), «Локомотив» (2010-2011), «Шўртан» (2011), «Бухоро» (2012-2013) каби жамоаларни бошқарган. Ўтган мавсум иккинчи ярмида Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинлганди, бироқ мутахассис жамоани Суперлигада олиб қола олмади. «Қизилқум» клубини 2016 йилдан буён Ҳамиджон Актамов бошқариб келаётганди. Аввалроқ мутахассис клуб раҳбариятидан жой олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида «Қизилқум»да президент ўзгарган ва собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев раҳбарият тепасига келганди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса