Кеча Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Самарқанддаги ҳал қилувчи учрашувда "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро куч синашди. Дастлаб "шерлар" вакили Одилжон Ҳамробеков ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қаршиликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Ойбек Бозоров қизил карточка олди. "Насаф" биринчи таймнинг ўзида мувозанатни тиклади. Баҳром Абдураҳимов тошкентликлар дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан сўнг эса Ғолиб Ғайбуллаев жамоасига ғалаба тақдим этди. Шу тариқа, "Насаф" ўз тарихида иккинчи бор кубок соҳибига айланди. Бу орқали Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ плеф-оффига йўл олишди. Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаган "Сўғдиёна" эса ОЧЛ-2022 ўтиш ўйинларида қаршиликларнинг ғалабасини кутишга мажбур. Агар "аждарлар" гуруҳ босқичига йўл олса, Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК кубогида қатнашади. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди.