"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 16-турида "Интер"га (0:3) қарши ўйиндан сўнг журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришни истамади. Португалиялик мутахассис савол бермоқчи бўлган биринчи журналистга: "Сизнинг ишингиз бизникидан анча осон. Шу сабабли ҳам биз кўпроқ маош оламиз", - деди. Шундай кейин Моуриньо рақиб жамоа ва шогирдлари ўйинидаги камчиликлар ҳақида қисқа нутқ сўзлаб, матбуот анжуманини тарк этди.