Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Декабрь
2022

Бу клубга Шомуродов армон бўлиб қолди! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ҳали қишки трансферлар ойнаси очилмасидан Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган жамоалар “Рома” билан музокарага киришгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Ўзбек ҳужумчисини сўраб, пойтахт клубига биринчилардан бўлиб мурожаат қилган “Кремонезе” ўз режасини амалга ошира олмай қолди. Кремонеликлар Шомуродовни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий нишон сифатида белгилаганди. Лекин Элдор А Серия мусобақа жадвалида хавфли ҳудудда турган ва қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамоа таклифини рад этганди. Calciomercato.com сайтининг маълум қилишича, “Кремонезе” учун Шомуродов армон бўлиб қолди ва клуб ўзбек ҳужумчиси ўрнига бошқа футболчи оладиган бўляпти. Ҳозирча, кремонеликлар ҳужум марказига “Верона” форвардлари – Томас Анри ва Кевин Лазаньяни мўлжалламоқда. Ҳар икки ҳужумчи учун ҳам “Верона”даги фаолият кутилганидек чиқмаяпти. Франциялик 28 ёшли Анри бу мавсум жами 16 та учрашувда иккита тўп киритди. Италиялик 30 ёшли Лазанья эса 14 та ўйинда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Элдор Шомуродов учун “Торино”, “Фиорентина” ва “Сампдория” курашмоқда. 27 ёшли легионеримизнинг ўзи Туринга кўчиб ўтишга мойиллик билдирган. Моуриньони муҳим учрашув кутмоқда “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин иккита зўр таклиф олди. 59 ёшли мутахассисга Португалия ва Бразилия футбол федерациялари мурожаат қилди. Ҳар икки томон Моуриньодан мундиалда муваффақиятсиз қатнашган Португалия ва Бразилия терма жамоаларини бошқаришни сўраган. Бошида Жозе Моуриньо ҳам бу таклифларга қизиқиш билдирди. Унинг агенти Жорже Мендеш Португалия футбол федерацияси раҳбарияти билан музокара ўтказишга ҳам улгурди. Табиийки, бу таклифлар “Рома” раҳбариятини ҳам ҳаракатга келтирди. Рим клуби хўжайинлари Жозе Моуриньога бир пайтда икки жамоани бошқаришига рухсат бермади. Маълумотларга қараганда, бу масала ёзда яна бир бор муҳокама қилинади. “Рома”га эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи июнь ойида Жозе Моуриньо билан учрашиб, унинг келажагини муҳокама қилади. Моуриньонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Португалиялик мутахассис қўл остида “бўрилар” ўтган мавсумда янги мусобақа – УЕФА Конференциялар кубогини қўлга киритган эди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Александр Бублик

«Классический Бублик». Лучший теннисист Казахстана рассмешил комментаторов. Видео






Оценочный ущерб от недобросовестных финансовых операций в Роснано превысил 200 миллиардов рублей

SHOT: мужчина бросил педарду в здание жилищной инспекции ЗАО в Москве

Пилотам из Европы запретили пролетать над Самарой

Оттепель или морозы: какой будет погода на Крещение в Москве