Гвардиола аламли серия сабабларини очиб ташлади...
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураккаб вазиятни чиқиш йўлини қидиряпти. Испаниялик мутахассис жамоанинг мағлубиятлар тўрига илиниб қолгани бир неча омилларга боғлиқ эканини таъкидлади.
- Натижа қачон бўлади? Бу тез орада юз бериши мумкин, балки ундан бўлмас. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Бу вазиятнинг ечими – жароҳатдаги ўйинчиларнинг сафга қайтиши. Бир нафар соғлом марказий ҳимоячи билан ўйнаш жуда қийин.
Олдимиздаги ҳар бир ўйин янги имконият. Албатта, ҳаммасига фақат жароҳатларни сабаб қилиш тўғри эмас. Масалан, биз кўн гол ўтказяпмиз ёки аввал гол уриб юрган вазиятларимиздан энди фойдала олмаяпмиз. Футболдаги инқирозни битта сабабга боғлаб бўлмайди. Жуда кўп майда омиллар ҳам бор, - деди Хосеп Гвардиола.