Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30
31

Голи Нзолага ёзилган, қоши ёрилган Ҳусановнинг ўйинини Европада қандай баҳолашди?

0
Франция кубоги доирасида “Ланс” ўз майдонида ПСЖ билан куч синашди. Беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотереяда омад парижликларга кулиб боқди – 3:4.

Учрашув қаҳрамони Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 66-дақиқада ҳамюртимизнинг кучли зарбаси жамоадоши Мбала Нзолага тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Бу ҳолатда гол анголалик ҳужумчига, ассист легионеримизга ёзилди.

Ўйинда Ҳусановнинг қоши ёрилди ва мураббийлар штаби баҳс охирида уни захирага олишга қарор қилди.

Франция футболини ёритиб келаётган манбалар, хусусан, lensois.com портали экспертлари “Ланс” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Учрашувнинг энг яхши футболчилари:

Абдуқодир Ҳусанов

Ўзбек легионери ҳимоядаги ақлли ўйинлари билан парижликлар ҳужумчиларига дарвозага хавф солиш имконини бермади. Шу билан бирга Абдуқодир ҳужум чизиғида ҳам ўйнай олишини кўрсатди.

Бурчак тўпи узатилган вазиятда зарур пайтда, керакли жойда пайдо бўлди. Жарима майдончаси ичидан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Мбала Нзолага тегиб, Матвей Сафонов дарвозасидан жой олди.

Ҳусанов рақиб ҳужумчилари Брэдли Баркола ва Гонсалу Рамушни бир неча бор тўхтатиб қолди. Ана шундай вазиятларнинг бирида қоши ёритиб, жароҳат олди.

Эрве Коффи
Дарвозада Брис Самба ўрнини эгаллаган Коффи савияли посбон эканини намойиш қила олди. Дебюти муваффақиятли чиқди дейиш мумкин. Ўйинда хатога йўл қўйган вазиятлар ҳам бўлди, бироқ уларни ювиб кетадиган сейвларни ҳам амалга оширди. Пенальтилар сериясида қаҳрамон бўлиши мумкин эди. Лекин буни уддалай олмади.

Пшемислав Франковски
Польшалик легионер кейинги учрашувларда анча ишончли ўйнамоқда. Бу гал рақиб ҳужумларини қайтариш баробарида ўзи ҳам ПСЖ дарвозасига хавф туғдирди.

Ишончни оқламаган ўйинчилар:

Анжело Фульжини

ПСЖга қарши учрашувда ўзини кўрсатиши кутилган Фульжини бу гал ишончни оқлай олмади. Парижликларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди.

Кевин Дансо
Тажрибали марказий ҳимоячининг хатоси туфайли Гонсалу Рамуш ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шу тариқа, жамоасининг икки дақиқа аввал киритган голи фойдасиз бўлиб қолди.

Мбала Нзола
Ўйинга қўшилиб кета олмади. Техникаси жуда кўп бор панд берди. Бир вазиятда дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Гол унинг номига ёзилган бўлса-да, ҳамма ишни Ҳусанов бажарди.

Таъкидлаш жоизки, ПСЖ Абдуқодир Ҳусанов учун даъвогар клублардан ҳисобланади. 20 ёшли марказий ҳимоячимизнинг бу галги ўйини ҳам Париж суперклуби хўжайинларига маъқул келган, деб умид қиламиз.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Елена Рыбакина уверенно обыграла Симону Халеп в матче Мировой теннисной лиги






Иностранные эксперты высоко оценили перспективы кластера видеоигр и анимации в Москве

Глава Гагаузии Гуцул: власти автономии не признают Санду президентом

Не только «Москвичи» и «Атомы»: столичный завод запустит сборку машин с новым партнером

Церемония награждения премии ЯПокупаю Beauty 2024