А Серия аутсайдери Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда
«Венеция» клуби мураббийлари ҳужум чизиғини кучайтириш учун айнан Элдор Шомуродовни ижарага олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, «Венеция» клуби айни пайтда 18-турдан сўнг 13 очко билан А Серия мусобақа жадвалининг 19-ўрнида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Эмполи» клуби Элдор Шомуродов учун курашда етакчи эканлиги хабар берилганди.