"Реал" клуби Абдукодир Ҳусановни сотиб олишни режалаштирмоқда!
Манбага кўра, "Реал" аллақачон футболчининг атрофидагилар билан боғланган ва трансфер имкониятларини муҳокама қилган. Ҳусанов 2023 йилдан бери Франциянинг "Ланс" клубида тўп сурмоқда ва 2027 йилгача шартномага эга. Жорий мавсумда у 16 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.
Шунингдек, "Манчестер Сити" клуби ҳам Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда ва "Ланс" билан музокараларни бошлаган. "Ланс" футболчи учун 20 миллион евро талаб қилмоқда, ва "Манчестер Сити" бу суммани тўлашга тайёр.