"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Жумладан, "аждарлар" матбуоти кеча Жавоҳир Сидиқов билан шартнома узайтирилган ҳақида хабар берган эди.
Маълум бўлишича, суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси Акмал Мозговой ҳам яна бир йил Қаршида қолади. Футболчи клуб билан бу борада келишувга эришган.
Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов ҳам 2025 йилни "Насаф" клубида ўтказади.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳозирда Қаршида машғулотлар ўтказмоқда.