Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги маоши маълум бўлди
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, Ҳусановнинг йиллик даромади тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.
20 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 67 минг евро бўлса, ойига 290 минг евро, кунига эса тахминан 9,5 минг еврони ташкил қилади. Бу кўрсаткич уни ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маош оладиган футболчига айлантиради.
Маълумот учун, Ҳусанов 40 миллион евро эвазига Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га трансфер қилинди.
Бунгача Элдор Шомуродов энг кўп маош олувчи ўзбекистонлик футболчи бўлиб, унинг йиллик даромади Рим клубида 2 миллион еврони ташкил қиларди. Ҳусанов энди 3,5 миллион евро маоши билан бу борада биринчи ўринга чиқди.