“Реал” – йиғлоқи ва баҳоначи жамоа!
- Ўтган ҳафталар давомида ҳакамлик билан боғлиқ кўп баҳсли вазиятлар юзага келди. Мадриднинг “Реал” клуби ва уларнинг телевидениеси бу мавзуларга алоҳида тўхталиб, ёлғон тасаввурни шакллантирмоқда ва бу орқали бутун футболни шубҳа остида қолдиряпти.
Алида барча клублар ҳам ҳакамликдан шикоят қилиши мумкин, лекин “Қироллик клуби” бу масалага ортиқча эътибор қаратади.
Мен йиғлоқи клубга айланиб қолган “Реал”нинг бу хатти-ҳаракатларини ёқламайдиган жуда кўп мадридликларни биламан. Ишонинг, “Реал” олдиндаги учрашувлардан кейин ҳам, ҳатто келаси ҳафталардаги ўйинлардан кейин ҳам йиғлашда ва атрофдагиларни ўзларига нисбатан фитнада айблашда давом этаверади, - деди Хавьер Тебас.
Яқинда “Реал” раҳбарияти томонидан Испания чемпионатида ўзларига нисбатан нохолис ҳакамлик бўлаётгани туфайли жамоа бошқа лигага ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар чиқарилганди.