Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Март
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Абдуқодир Ҳусанов: "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғида янги етакчи?

0
Абдуқодир Ҳусановнинг Англия футболида бу қадар тез мослашиши ва тез фурсатда "Манчестер Сити"нинг муҳим ўйинчисига айланиши кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. 20 январь куни Франция чемпионатидан Премьер-лигага кўчиб ўтган ёш ҳимоячи жаҳон футболидаги энг мураккаб ва тезкор чемпионатда тезда ўз ўрнини топа олди.

Ёш ҳимоячининг муваффақиятли дебюти

Абдуқодирнинг Англия майдонларидаги илк ўйини "Челси"га қарши кечган беллашувда содир бўлди. Учинчи дақиқадан бошлаб у ўзини ишонч билан намоён қила бошлади ва ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш этди. Кейинги учрашувларда ҳам ҳимоядаги қатъияти ва тартибли ҳаракатлари билан у Хосеп Гвардиоланинг ишончини қозониб бормоқда.

Гвардиола Ҳусанов ҳақида нималар деди?

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ёш ҳимоячининг жамоага қўшаётган ҳиссаси ҳақида бир неча марта гапириб ўтди:

- "Ҳусановнинг жамоага таъсири жуда зўр. Биз ундан ортиқча нарса талаб қила олмаймиз. У ҳимояни мустаҳкам ушлаяпти, ўйинга бор диққатини қаратяпти, бу жуда яхши ҳолат", - деди Гвардиола.

Таҳлилчилар Абдуқодирни мақтамоқда

Cityxtra.co.uk портали экспертлари Ҳусановни жамоанинг янги етакчиси сифатида кўришмоқда. Мутахассислардан бири, Фредди Пай, Абдуқодир ҳақида шундай дейди:

- Премьер-лига учрашувида “Манчестер Сити” сафарда асосий рақобатчиси “Ноттингем Форест”га 0:1 ҳисобида ютқазиб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўриндан тушган бўлса ҳам, беллашувда юқори савияда ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов яна устозидан навбатдаги мақтовларни қабул қилиб олди.

Аслида бу баҳсда ҳар томонлама устунлик “Манчестер Сити” томонида бўлди. “Шаҳарликлар”ни ўйиннинг катта қисмини ўз назорати остида ушлади, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун йўл топа олмади. Рақиб эса, охирги ўн дақиқаликда Каллум Ходсон-Одоининг ҳаракатлари эвазига ғалаба тўпини киритди.

Беллашувда ҳимоя чизиғининг барқарорлигини таъминлаш Абдуқодир Ҳусанов зиммасига тушди ва ўзбек футболчини қатъиятли ҳаракатлари билан буни уддалади ҳам. У ҳимоядаги мардонавор ўйини билан “Манчестер Сити”нинг бутун дунёга ёйилган мухлислари ёқимтойига айланиб бормоқда.

Келажакда Ҳусановни қандай имтиҳонлар кутиб турибди?

Абдуқодир "Ньюкасл", "Реал", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушиб, юқори даражадаги ўйини билан ҳаммани ҳайратга солди. У ҳозирча "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғида жароҳатлар сабаб қолган бўшлиқни ёпиб келмоқда. Бундай шароитда мутахассислар унинг мавсум охиригача асосий таркибда бўлишини кафолатламоқда.

- “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғида жароҳатлар билан боғлиқ вазиятларни инобатга олиб, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум охиригача асосий таркибнинг муҳим ва муқим ўйинчиси бўлиши кафолатланган. Балки бу ҳолат келаси мавсум ҳам давом этар, - деган хулосани ўртага ташлади, - cityxtra.co.uk портали мутахассиси Фредди Пай.

Жорий мавсумда "Манчестер Сити" чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Лекин, Абдуқодир Ҳусановнинг барқарор ўйини ва тезкор мослашуви унинг келажаги порлоқ эканлигини кўрсатмоқда. Гвардиола унга катта ишонч билдирмоқда ва у жамоанинг муҳим бўлагига айланиб бораётгани аниқ. Ўзбекистонлик мухлислар учун бу фахрли ҳолат ва Ҳусановнинг Европа футболидаги йўли ҳали энди бошланмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Елена Рыбакина

Рыбакина за 26 минут оформила разгром на турнире за 4 миллиарда






В Туве выявили 3 факта подделки водительских прав

Набиуллина заявила о развитии инфраструктуры для работы по финансовой грамотности

Альфа-банк дал прогноз возможного решения ЦБ по ...

SHAMAN заявил о готовности представить Россию на конкурсе "Интервидение"