Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳатидан Матеуш Нуньеш фойдаланиб қолди

0

“Манчестер Сити” жамоасидаги авлодлар алмашинувидан кейин, клубнинг энг заиф нуқталаридан бири сифатида ўнг қанот ҳимояси кўрсатилаётганди. Бу позицияда узоқ йиллар ишончли ўйин кўрсатган Кайл Уокер жамоани тарк этгач, унинг ўрнини ким тўлдира олиши ҳақида мунтазам баҳслар юзага келди.

Мавсум бошида бу ролни ёш Рико Льюис ва таянч ярим ҳимоячи Матеуш Нуньеш синаб кўришди. Аммо уларнинг бир неча муҳим ўйинлардаги хатолари “Сити”ни қимматли очколардан маҳрум этди. Шу пайтда Хосеп Гвардиола янги қарор қабул қилди — ҳимоянинг ўнг қанотини ўзбек истеъдоди Абдуқодир Ҳусановга топширди.

Ҳусанов қисқа вақт ичида жамоа ичида ишонч қозонди ва бу позицияни рақобатчиларидан сўзсиз тортиб олди. Англия матбуоти ва экспертлар ҳам унинг ҳимоядаги интизоми, позицион ўйини ва тезкор қарор қабул қилиш қобилиятини алоҳида таъкидлашди.

Бироқ ёш футболчи жароҳат олиб, бир ойдан зиёд вақт сафдан чиққани вазиятни яна ўзгартирди. Ҳусановнинг йўқлиги Матеуш Нуньеш учун янги имконият яратди. Португалиялик футболчи бу имкониятни қўлдан бой бермади — у нафақат ҳимояда ишончли ҳаракат қилди, балки ҳужумда ҳам фаол иштирок этиб, жамоага муҳим фойда келтирди.

Хосеп Гвардиола бу ҳақда фикр билдириб, Нуньешни мақтов билан тилга олди:
— “Матеуш Нуньеш ажойиб ўнг қанот ҳимоячиси бўла олишини кўрсатди. У аслида таянч ярим ҳимоячиси, жуда зўр жисмоний тайёргарликка эга. Энди у энг яхши қанот ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин. Ҳаммаси унинг иштиёқи ва меҳнатига боғлиқ. Биз бу ҳақда у билан тез-тез гаплашиб турамиз”, — деди Гвардиола.

Жорий мавсумда Нуньеш барча мусобақаларда 9 марта майдонга тушди ва нафақат ҳимоядаги вазифаларини аъло даражада бажарди, балки ўз ҳисобига битта гол ҳамда битта ассист ёздирди.

Шу билан бирга, Абдуқодир Ҳусановнинг яқин кунларда сафга қайтиши кутилмоқда. Шу сабабдан “Сити” мухлислари яқин вақтда ҳимояда яна қизиқ рақобат гувоҳи бўлишлари мумкин.

Гвардиола эса бу рақобатни жамоа учун фойда деб ҳисоблайди:
— “Бизнинг кучимиз айнан рақобатда. Ҳар бир позицияда икки ёш, қувватли ва интизомли ўйинчи бўлиши жамоани кучайтиради”, — деди “Сити” мураббийи.

Таъкидлаш жоизки, Ҳусанов соғайиши билан жамоада яна асосий таркиб учун кураш бошланиши кутилмоқда — бу эса “Сити”да ҳимоядаги барқарорликни янада ошириши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса