Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Жоан Лапорта: “Барселона” “Реал”ни мағлуб этади, ишончим комил

0

“Барселона” президенти Жоан Лапорта яқинда бўладиган “Эль-Класико” олдидан ўз жамоасига бўлган ишончини ошкор этди. Унинг таъкидлашича, футболчилар ғалаба учун етарлича тайёргарлик кўрган ва бу сафар ҳам мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилган.

“Мен “Реал” устидан ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бу ишончни мен жамоамнинг кайфиятидан, уларнинг тайёргарлик даражасидан ҳис қиляпман. Ҳар бир футболчида ғалаба учун ички куч бор. Улар бу ўйиннинг аҳамиятини яхши англайди. Биз мухлислар учун яна бир ёрқин кунни тақдим этамиз — худди ўтган мавсумдаги каби”, — деди Лапорта журналистлар билан суҳбатда.

Президентнинг сўзларига кўра, у ўйин олдидан жамоа футболчилари билан бирга тушликда бўлган ва улардаги руҳий тайёргарликни яқиндан кузатган. “Ҳар бир ўйинчи ғалабага ишонган ҳолда майдонга чиқишга ҳозир. Улар шунчаки футбол эмас, жамоа шарафи учун курашмоқчи”, — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, “Эль-Класико” — яъни “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги тарихий тўқнашув 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да бўлиб ўтади.

Ҳозирда Ла Лиганинг жадвалида “Реал” 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда, “Барселона” эса улардан 2 очкога орқада — иккинчи ўринда бормоқда.

Шунинг учун ҳам бу беллашув фақат рақобат эмас, балки чемпионлик учун курашда муҳим бурилиш нуқтаси сифатида қаралмоқда. Каталонияликлар ғалаба қозонса, жадвалдаги вазият янада қизийди.

Жоан Лапорта эса бу имкониятдан фойдаланишга ишонмоқда: “Бизнинг жамоа руҳан кучли, мотивация юқори ва биз мухлисларимизга муносиб ўйин кўрсатамиз”, — деди у ўз сўзини якунлар экан.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса