Манчестер Сити барча мусобақаларда ғалаба учун курашмоқда
Собиқ "Манчестер Сити" футболчиси Андрей Канчельскиснинг фикрича, "шаҳарликлар" иштирок этаётган барча мусобақаларда ғалаба учун кураш олиб боришмоқда. Ушбу фикрини у "Евро-Футбол" интернет нашрига берган интервьюсида билдирди.
"Манчестер Сити" барча мусобақаларда ғалаба учун курашмоқда. Бу шубҳасиз топ-клуб ва ҳақиқий чемпионликка интилган жамоа.
Албатта, улар ҳам бошқа жамоалар каби баъзан хатоларга йўл қўяди, аммо футболни бундай ҳолатларсиз тасаввур қилиш қийин," деди Канчельскис. Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида "Манчестер Сити" 28 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.
Жамоа ҳозирда биринчи ўриндаги "Арсенал"дан 5 очко орқада қолмоқда. Чемпионлар лигасида эса Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа 10 очко тўплаб, тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
