Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гладилин «Барселона» ва «Реал» финалида фаворит йўқлигини айтди

0

Машҳур мураббий Валерий Гладилин Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ҳамда «Реал» ўртасида бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «эль класико»да аниқ фаворит йўқ — соврин учун курашда икки жамоанинг имконияти деярли тенг.

«Буни олдиндан айтиш жуда қийин. Ҳозир иккала жамоа ҳам яхши ҳолатда. Шунинг учун ўз дарвозаси олдида камроқ хато қилган ва рақиб майдонида вазиятларини унумли ишлатган томон ғалаба қозонади», — дея Гладилиннинг сўзларини «Match TV» келтирди.

«Барселона» ва «Реал» Испания Суперкубоги финалида 11-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) майдонга тушади. Жиддадаги баҳсни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ўтган йил январида «Барселона» Суперкубок финалида «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса