Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бернарду Силва Ҳусановни алоҳида мақтаб, унга жуда юқори баҳо берди

0

“Манчестер Сити”нинг сардори ва жамоадаги асосий етакчилардан бири Бернарду Силва “Ньюкасл”га қарши учрашувдан кейин икки марказий ҳимоячи — ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Макс Аллейннинг ўйинини жуда юқори баҳолади. Португалиялик футболчи уларнинг фақат техник жиҳатини эмас, балки характер ва руҳий барқарорлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Силванинг фикрича, Ҳусанов ва Аллейн сўнгги беллашувларда шунчаки “ёқимли ўйин” эмас, ҳақиқий ишончли ҳимоя намойиш этган:

“Абдуқодир Ҳусанов ва Макс Аллейн охирги ўйинларда ажойиб ҳаракат қиляпти. Улар кўрсатган шахсият ва характер — бу ҳар кимнинг қўлидан келавермайдиган иш. Бундай даражада, шунча босим остида жамоага кириб келиш, орқадан ўйин қуришга журъат қилиш, барқарор ва ишончли ҳаракат қилиш жуда қийин”, — деди Бернарду.

Силва “Ньюкасл” майдонида ўйнаш осон эмаслигини ҳам эслатди. У ерда атмосфера қаттиқ, босим юқори, ҳар бир хатони “ютиб юборишади”. Аммо шу шароитда ҳам ҳимоячилар ўзини йўқотмаганини айтиб ўтди:

“Яна бир бор жуда оғир стадионда ўйнадик, бу ерда ўйнаш қанчалик мураккаблигини биламиз. Лекин улар жуда яхши ҳаракат қилди”.

Бернарду Силва фақат ҳимоячиларни эмас, жамоадаги бошқа футболчиларнинг ҳиссасини ҳам қайд этди. Хусусан, Антуан Семеньо ҳам яхши ўйнаганини, дарвозабон Жеймс Траффорд эса бир неча муҳим сейвлари билан жамоани қутқариб қолганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун “шаҳарликлар” Семеньо ва Шеркининг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучиб, жавоб беллашуви олдидан ўзлари учун анча қулай натижа ясаб қўйишди. Энг муҳими — Ҳусанов каби ёш, лекин бақувват характерли ҳимоячига ишонч ортгани жамоа учун ҳам, биз учун ҳам яхши сигнал: катта футболда “ўз одамимиз” бор ва у босимдан қўрқмаяпти.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса