Роналду иштирокисиз ғалабага икки эмодзи билан жавоб берди
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» ўз етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни саудияликлар гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Бу натижа «Ал-Наср»нинг кейинги босқичга биринчи ўриндан чиқишини таъминлади.
Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг плей-оффга йўл олгани ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга олов ҳамда қарсак эмодзиларини қўшиб қўйди.
40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
