Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду «Ан-Наср»даги бошқарувдан норози, ўйинларни бойкот қилмоқда

0

Жаҳон футболида энг кўп гол урган юлдузлардан бири — Криштиану Роналду атрофида навбатдаги қизғин муҳокамага сабаб бўлаётган хабар тарқади. Португалиянинг A Bola нашри ёзишича, ҳужумчи ҳозирги клубидаги ички вазиятдан норози ва айрим учрашувларда майдонга тушишни истамаяпти.

Манба маълумотларига кўра, Роналду Саудия чемпионати доирасида «Ан-Наср» сафида «Ар-Риёд»га қарши баҳсда иштирок этмаслигини билдирган.

Асосий норозилик сабаблари эса клубнинг қандай бошқарилаётгани ва инвестициялар масаласи билан боғлиқ дейилмоқда. Хусусан, Роналду Саудия Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) клуб сиёсатидаги қарорлардан қониқмаётгани, жамоага етарлича сармоя кирмаётганини таъкидлагани айтилмоқда.

Бунга қўшимча равишда, у трансфер бозорида анча фаол ҳаракат қилаётган «Ал-Ҳилол» билан солиштирганда “фарқ жуда сезиляпти” деган кайфиятда экани ҳам тилга олинган. Яъни, гап фақат майдонда эмас — клубнинг “катта мақсадлар” учун реал қадам ташлаши ҳақида кетяпти.

Маълумот учун: Роналду Саудия Про-лигасига 2022 йил охирида келган, кейин эса клуб билан шартномасини узайтириб, 2027 йил июнига қадар мажбурият олгани хабар қилинган.

Қисқаси, вазият “инстаграм сториси билан ўтиб кетадиган” гап эмас — клуб ичидаги муҳит тўғриланмаса, ҳали катта шов-шувлар ҳам чиқиб қолиши мумкин.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса