Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Гвардиола Геҳи Англия Лига кубоги финалида ўйнай олмаслигидан норози

0

Англия Лига кубоги финали олдидан “Манчестер Сити” атрофида янги муҳокама бошланди. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола мусобақа регламенти сабаб ҳимоячи Марк Геҳи ҳал қилувчи баҳсда майдонга туша олмаслигидан очиқ норозилик билдирди.

22 март куни ўтказиладиган финалда “шаҳарликлар” “Арсенал”га қарши тўқнаш келади. Бироқ қоидаларга мувофиқ, қишки трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган Геҳи бу ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳолат Гвардиолани қониқтирмаяпти.

Каталониялик мутахассис масала юзасидан кескин позиция билдирди ва ташкилотчиларни қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди. Унинг фикрича, бу қоида мантиқан тушунишга қийин.

“Лига кубоги ташкилотчиларини Марк Геҳи финалда ўйнаши мумкинлигига ишонтира олишимизга умид қиламан. Чунки бу вазиятни тушуниш осон эмас. Клуб бир футболчи учун катта маблағ сарфлайди, у бизга тегишли ва биз унга маош тўлаймиз. Нега у финалда ўйнай олмаслиги керак — тушунмаяпман. Умид қиламанки, қарорни ўзгартирадилар. Биз бу масала бўйича ташкилотга расмий мактуб юборамиз”, — деди Гвардиола TNT Sports’га берган изоҳида.

Муаммонинг ҳуқуқий томони ҳам аниқ. Англия футбол лигаси регламентининг 6.4-бандига кўра, бир футболчи бир мавсумда Лига кубогида кўпи билан икки клуб сафида ўйнаши мумкин. Шунингдек, у қишки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ёки яримфиналнинг биринчи баҳсига қадар аввалги клуби (ёки ижарадаги жамоаси) сафида ушбу мусобақада қатнашган бўлиши керак.

Айнан шу банд Геҳига тўсиқ бўлмоқда. У жорий мавсум Лига кубогида “Кристал Пэлас” таркибида майдонга тушган. Ҳимоячи 19 январ куни “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган. Шу билан бирга, “Сити” яримфиналнинг илк баҳсини 13 январ куни “Нюкасл”га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Қисқаси, Геҳи трансфердан олдин бошқа клубда мусобақада иштирок этгани сабаб финалда ўйнай олмаяпти. Гвардиола эса буни адолатли деб ҳисобламаяпти ва истисно бўлишига умид қилмоқда.

Энди савол битта: регламент ўзгармасми ёки “Сити” финалга асосий ҳимоячиларидан бирисиз чиқадими? Финалгача бу мавзу ҳали анча муҳокама қилинадиганга ўхшайди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса