Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» тарихига кирди

0

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Баҳс қаҳрамонига айланган Мауро Икарди бу ўйинда хет-трик қайд этиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик ҳужумчи шу тариқа клуб тарихида энг кўп гол урган легионер номини қўлга киритди. Икарди «Галатасарай» сафида гол уриш бўйича Георге Ҳажини ортда қолдирди: руминиялик футболчи 75 гол билан етакчилик қилган бўлса, Мауро ҳисобини 76 тага етказди.

Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, у «Галатасарай»да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда, аввалроқ эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса