Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Март
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эрон ЖЧ-2026да қатнашишдан воз кечиши мумкин

0

ЖЧ-2026га муддатидан олдин йўлланма олган Эрон терма жамоаси мусобақада иштирок этмаслик вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Телевидениедаги чиқишида Тож сўнгги воқеалар, хусусан АҚШ ҳужуми фонида мундиалга бориш масаласи мураккаблашганини айтди. Унинг таъкидлашича, якуний қарорни спорт раҳбарлари қабул қилиши керак.

Қура натижаларига кўра, Эрон гуруҳ босқичидаги учала ўйинини АҚШ ҳудудида ўтказиши белгиланган: Янги Зеландия, Бельгия ва Мисрга қарши.

Шунингдек, плей-оффнинг 1/16 финал босқичида Эрон ва АҚШ тўқнаш келиб қолиши эҳтимоли ҳам бор. Бу ҳолат FIFA учун қўшимча ташкилий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот учун, Эронда миллий чемпионат алоҳида буйруққа қадар тўхтатилган. Бир қатор легионерлар аллақачон мамлакатни тарк этган ёки кетиш йўлини изламоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса