Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Президент сайловида Лапорта ютқазса Флик "Барселона"дан кетиши мумкин

0

“Барселона”ни Испания чемпиони даражасига олиб чиққан германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик клубда иши юришиб турганига қарамай, Каталония билан хайрлашиши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Гап шундаки, Фликнинг келажаги тўғридан-тўғри клуб президенти Жоан Лапортанинг тақдирига боғланиб қолгани айтилмоқда.

Журналист Флориан Плеттенберг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тарқатган маълумотга кўра, агар Жоан Лапорта клуб президентлигига қайта сайланмаса, Флик “Барселона”дан кетиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Аслида, немис мураббийининг клубда қолишга нисбатан қизиқиши бор. У “Барселона” муҳитини, шаҳарни, клуб руҳини ва мухлисларни юқори баҳолайди, шартномани ҳам узайтиришдан манфаатдор экани таъкидланмоқда. Лекин шу билан бирга, Флик ўзининг узоқ муддатли режаларини айнан Лапорта билан боғлаб қўяётгани айтиляпти: у президент билан бир жамоада ишлаб, клуб стратегиясини бирга қуришни истайди.

Энг муҳим нуқта — сана. Агар 15 март куни бўладиган сайловда Лапорта президентликни сақлаб қололмаса, Фликнинг кетиши икки хил сценарийда рўй бериши мумкин: ё шу ёздаёқ ёки 2027 йилда шартнома муддати якунлангач.

Қисқаси, клубда майдондаги натижалар яхши бўлиши мумкин, лекин “Барселона”да ҳар доим битта ҳақиқат бор: катта қарорлар фақат футбол билан эмас, бошқарув билан ҳам ҳал бўлади. Энди мухлислар учун интрига битта — 15 мартдаги сайловдан кейин клубнинг келажак харитаси қай томонга бурилади?




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса