Добавить новость
ru24.net
Sport 24/7
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Арсенал» Чемпионлар лигасидаги омадсизликка чек қўймоқчи

0

Лондоннинг "Арсенал" клуби Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга кирита олмаётганидан жиддий хавотирда. Жамоа бу мавсумда нуфузли турнирда ғалаба қозониб, ўзига хос лаънатни синдиришни мақсад қилган. Бироқ, "тўпчилар"нинг собиқ футболчиси Жереми Альядер жамоани Леверкузеннинг "Байер" клубига қарши ўйинда хотиржамликка берилмасликка чақирди. Бу ҳақда goal.com хабар беради.

Альядернинг сўзларига кўра, "Арсенал" ўз тарихида атиги бир марта, 2006 йилда финалга чиққан ва ўшанда "Барcелона"га имкониятни бой берган. Ҳозирги таркиб анча кучли бўлса-да, Германия клубига қарши баҳс осон кечмайди. Футболчи жамоани рақибни менсимасликка ва ҳар бир ўйинга жиддий ёндашишга ундади.


"Агар сиз рақибни юз фоиз ҳурмат қилмасангиз, мағлубиятга учрашингиз аниқ. Футболда майда деталлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга", — дейди Альядер. Унинг фикрича, "Арсенал" мухлислари ва футболчилари чорак финал ёки ярим финал ҳақида ўйлашдан олдин, "Байер" тўсиғидан ўтиб олишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 2025 йилда турнирнинг ярим финалигача етиб борган ва "PSG"га мағлуб бўлган эди. Бу йилги мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди. Агар "тўпчилар" Леверкузен клубини мағлуб этса, кейинги босқичда "Спортинг" ёки "Бодо/Глимт" билан тўқнаш келади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса