Добавить новость
ru24.net
Разное на 123ru.net
Декабрь
2017

Ёши улуғ одамни нега йиғлатдинг?

0
Умримиз давомида баъзан ҳеч бир қилмаган айбимиз учун ҳам жавоб беришимизга тўғри келиб қолади. Яратган эгам ҳар бир бандасига савоби ажрлар берсин. Мен бир мавзу юзасидан сўз очяпман-у, аммо қалбимда бир олам алам ва нафрат исён қилмоқда. Мен сизларга бир воқеани хикоя қилиб берсам. Паркент туманнинг чекка қишлоғида оддий бир оила бўларди. Шу оиланинг бош эркаги аёлини тупроққа кўмгач бир этак норасида фарзандлари билан қолди. У одам йиллар ўтса ҳам фарзандларига ўгай она олиб беришини истамай ўзи катта қилди. Ўғил ва қизлари вояга етгач барчасини уйли-жойли қилди. Аммо, бир кам дунё. Болалари уйлангач оилани боқиш мақсадида, Россияга ишлаш учун кетди. Келин ва набиралар отахоннинг қўлида қолди. Эл оғзига элак тутиб бўлармиди. Барака топгур “қўшнилари” бечора отахонни ҳар-ҳил номақул гаплар билан сийлади. Нима эмуш, ўғиллари йўқ уйда келинлари билан яшапти. Чол уялмайди ҳам. Демак булар ўйнаш, деган иғволарни қишлоққа ёйиб чиқди. Шу зайлда кунлар ўтаверди. Ўғиллари ҳам ишлаб аста-секин ўз юртига қайтиб, катта қилиб уйлар солди. Болалари учун суннат тўйлар қилди. Рўза ойлари ҳам кириб келди. Улуғ айём кунларида қишлоқда яшаётган ўша отахон оламдан ўтди. Шундай сокинликда кетдики, ҳеч ким уни ўлганлигига ишонмас эди. Ўша ғийбат қилган қўни-қўшнилари биринчилардан бўлиб етиб келишди. Уввос солиб йиғлади. Куни кеча;- бу отахон суюқ эди, деган одамлар -яхши кунда ўтди-я деган, шивир-шивирларни яна бошлашди. Мен ҳам бу гаплардан таъсирландим ва сиз азизларга етказиб қўйиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган “Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом хатиби Равшанбой Раимқуловни суҳбатга тортдим. -Яратган барчамизни бу каби миш-мишлардан асрасин. Ғийбат-энг оғир гуноҳ. Тўғриси, синглим мен ҳам ушбу хикоянгизни эштиб дилим хуфтон бўлди. Бўлмағур гаплар фақат бекорчи иши йўқ одамлардан чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бир йигит ўртасида бўлган яна бир суҳбатга қулоқ солинг! Бир йигит азбаройи шаҳвати қўзғаганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Ислом динида зино энг катта гуноҳ ва маъсият эканига қарамасдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ғазаб ҳам қилмадилар, танбеҳ ҳам бермадилар, қўполлик ҳам қилмадилар, жеркимадилар ҳам. Бу йигит: «Ё Аллоҳнинг Расули! Менга зино қилишга рухсат беринг!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. Йигит: «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!» деб жавоб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. Йигит: «Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!» деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?» деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: «Ҳаргиз…, ҳаргиз…, ҳаргиз!»деб жавоб берар эди. Шундай экан албатда бу инсон рўза ойларида омонатини топширибдими, демак унинг юзи ёруқ. Қалби ҳам уйғоқ бўлган. Гап сўзларга парво қилмай, келинларини ўз қизларидек кўриб, оғир гапирмаган. Келинларига қаттиқ гапирмаганлиги учун баъзи қалбини шайтонга тутказган қўшнилари “бу одам ўз келинлари билан зино қилади” деган бўлиши мумкин. Илло, ҳар қандай мусулмон одам бу нарсаларга эътибор бермайди. Ер юзида яхши одамлар бор экан, Дунё ҳамиша ўз измида давом этаверади. Лобар Мирзо



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Полина Кудерметова вышла во второй круг турнира WTA в Брисбене






Россия предоставит Абхазии 5,2 млрд рублей в 2025 году

Фигуристы Леонтьева и Горелкин признались, что переживали за Евгения Семененко

Новогодние праздники пройдут в парке усадьбы Фряново

МЧС предложило запретить продажу пиротехники подросткам онлайн