Мен ателье очмоқчи эдим шунга бошланишига анча пул керак экан. Менда эса ҳозир маблағ йўқ бирон бир имтиёзлар борми олдиндан раҳмат. Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ, кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида қуйидагилар учун микрокредитлар ажратилади: тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш; шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик-иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш) мақсадлари учун ажратилади. Микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади. Микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ариза; шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома; микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат, яъни қуйидаги таъминот турларидан бири — мол-мулк гарови; тижорат банки, суғурта компанияси кафолати; учинчи шахс кафиллиги; қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги. Ижтимоий тармоқ хабаридан олинди