Россиядан йўлга чиқадиган махсус автокарвон Ўзбекистондаги йўллар ҳолатини ўрганади
6 августда Москвадан “Хавфсиз йўллар” халқаро автокарвони йўлга чиқади. Автомобиллар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади дея ёзмоқда Халқ сўзи Россия матбуоти берган хабарга кўра, автокарвон Ўш орқали Ўзбекистоннинг Андижон—Тошкент—Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналишларида ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Мазкур автокарвоннинг сўнгги манзили айнан Бухоро бўлиши кўзда тутилган. Қайд қилинишича, ҳайдовчилар жами 6 минг километрни босиб ўтишади. Биргина Россиянинг ўзида машиналар (дам олиш вақти эътиборга олинмаганда) 32 соат юришлари керак бўлади. Йўл давомида автокарвондаги мутахассислар махсус кўчувчи лабораторияларда халқаро йўлларнинг сифатини текшириб боришади. Улар йўлларнинг равонлиги, бардошлилиги ва бошқа техник омилларни эътиборга олишади.