Юрген Клопп: "Рамос каби ҳар қандай нарх эвазига ғалаба қозонишни ҳохламайман"
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ғалаба қозониш учун ҳамма нарсага боришини айтиб ўтди.
«Мен учун муҳими қандай ғалаба қозониш. Албатта, мен чемпионлар лигасини ютиш истагида эдим ва менинг жамоам қўпол ўйнаб ғалаба қозонса кубокни қайтариб ҳам бермас эдим. Рамоснинг ўз медалини қайтариб беришини кутмайман, бироқ у ўзининг қилган ишини ўйлаб кўриши лозим.
Балким бу тасодиф бўлиши мумкин, аммо Салоҳ энг юқори формасида жароҳат олди. Кўпчилик шунақаси бўлиб туради дейиши мумкин. Читать дальше...
