Иван Нагаев Осиё кубогини ўтказиб юборадими?
Кеча хабар бериб ўтганимиздек, Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида жароҳат олган Иван Нагаев бугун инструментал текширувдан ўтказилди. Бу текширувлар натижасида бирламчи ташхис ўз тасдиғини топди. Яъни, ҳужумчига чап сон олд мушагининг чўзилиши (мушак ички толаларининг кичик йиртилиши билан) ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар бермоқда. Бундан маълум бўляптики, Нагаев учун йил охиригача давом этадиган ўқув-машғулот йиғини ўз якунини топди. Шунга қарамасдан мураббийлар футболчини йиғин гуруҳида олиб қолишга қарор қилишган. Читать дальше...