Россия икки давлат ўртасидаги шартномага мувофиқ Суданда ҳарбий денгиз базасини ташкил этмоқчи. Шартномага асосан мазкур база ҳарбий денгиз флотини моддий-техник таъминлайдиган, денгизчилар дам оладиган марказ бўлади.
Россия ҳукуматининг 11 ноябрда билдиришича, Бош вазир Михаил Мишустин шартномани тасдиқлаган.
Суданда ташкил этиладиган мазкур база Россиянинг Африка шимоли-шарқидаги, Қизил денгиз ва Баб ал Мандаб қўлтиғидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Шартномада қайд этилишича, базага тўртта ҳарбий кема ва 300 денгизчи жойлаштирилади. Читать дальше...