Қўрқинчли йўллар: Ўзбекистонда 3 ойда неча киши ЙТҲ қурбони бўлди?
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 394 киши ҳалок бўлди ва 1168 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди, деб ёзмоқда protoday.uz. Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг январидан мартигача бўлган вақт ичида расмий равишда қайд этилган бахтсиз ҳодисалар сони 1491 тани ташкил этган. […]