Шароити танқид қилинган Китобдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамашига кўчирилди
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган 5-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамаши туманида жойлашган 4-меҳрибонлик уйига кўчирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов маълум қилди. Шароити ёмонлиги важидан Китобдаги меҳрибонлик уйи тугатилиши лозимлиги хусусида аввалроқ болалар омбудсмани Алия Юнусова билдирганди. Мулозима танқиди ортидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараган 5-меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири ўз лавозимларидан озод қилингандилар. Читать дальше...