Токиодаги шифокорларнинг йирик бирлашмаси Олимпиадани бекор қилишга чақирди
Токио Олимпиадасига уч ойдан кам вақт қолган бир пайтда Япониядаги нуфузли шифокорлар бирлашмаси ҳукуматни халқаро мусобақани бекор қилишга чақирди. Япониядаги 6 минг шифокорни ўз атрофига бирлаштирган Амалиётчи врачлар иттифоқи Япония пойтахтидаги касалхоналар бугунги кунда коронавирусга чалинганлар билан тўлиб-тошганини билдирмоқда. “Биз ҳукуматни Халақро олимпия қўмитасини мусобақаларни уюштириш жуда мураккаб бўлишига ишонтиришга ва мусобқани бекор қилишга чақирамиз”,-дейилади Япония Бош вазирига йўлланган мурожаатда. Читать дальше...