Бишкекда пиццадан заҳарланганлар сони 290 кишига етди
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ва Чуй вилоятида 27 октябрь куни пиццадан заҳарланганлар сони 290 кишига етди. Улардан 39 нафари ёш бола. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига давлат санитария назорати маркази вакили Маҳамат Мурзашев маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, заҳарланганлар орасида ўлганлар йўқ. Барча беморларнинг аҳволи ўртача оғир. Касалхонага ётқизилганларнинг барчаси Бишкекдаги “Пицца Империяси” умумий овқатланиш тармоғи хўррандалари экани билдирилди. Мазкур воқеа ортидан тармоқ кафелари вақтинча ёпилди.