"Болонья" ва "Рома"нинг Шомуродов борасидаги музокаралари тафсилотлари маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан "Болонья"га трансфери борасида музокаралар тафсилотлари маълум бўлди. Эмилия-Романья клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини таклиф қилишга жуда ҳам қизиқмоқда. Олдинроқ маълум бўлганидек, "Рома" ўйинчини сотмоқчи ёки харид қилиш мажбурияти билан ижарага бермоқчи. "Болонья" раҳбарияти мажбурий харид қилиш банди ҳужумчининг голлари ва ассистлари сонига боғлиқ бўлишини хоҳламоқда ва Рим клубини шунга кўндирмоқчи. Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик ҳужумчига "Вулверхэмптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Читать дальше...